Европа Иттифоқи статистика хизмати, Халқаро Меҳнат ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ҳамда бошқа миллий статистикларнинг 2017 йил якунларига асосланган маълумотларига кўра, турли давлатлардаги ўртача маошлар миқдори бўйича рейтинг тузиб чиқилди, деб ёзади Kun.uz.
Ушбу рейтингдан 157 давлат ўрин олган. Биринчи ўринда Швейцария жойлашган. Бу мамлакатда ўртача маош миқдори 3855 АҚШ долларига тенг. Иккинчи ўриндаги Кувайтда бу миқдор 3111 долларни ташкил қилади.
АҚШда ўртача маош миқдори 3120 доллар.
МДҲ мамлакатлари орасида бу борада энг юқори кўрсаткич Россияда - 615 доллар. Кейинги ўринларда Қозоғистон (480), Беларусь (375) ва Туркманистон (320).
Ўзбекистон ушбу рейтингда 118-ўринда жойлашган. Қайд этилишича, Ўзбекистонда ўртача маош миқдори 235 долларга тенг.
Тожикистонда бу кўрсаткич 110 долларни ташкил қилади.
Энг паст кўрсаткич Зимбабведа - бу ерда ойига ўртача 21 долларга ишлашади.