Биласизми?

Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 10 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади, деб ёзади Sof.uz.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари  3243 сўм 89 тийин этиб белгиланди. Бу 2017 йил 2 январьдаги курсга нисбатан 12 сўм 45 тийинга кўп.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.