6 сентябрь куни Қатарга қарши майдонга тушган Ўзбекистон терма жамоаси ғалабага эришиб, “А” гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди.
2018 йилда Россияда бўлиб отадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун дунёнинг барча минтақаларида саралаш баҳслари ўтказилмоқда. 6 сентябрь Ўзбекистон миллий терма жамоаси учинчи саралаш босқичининг иккинчи турида Қатар термасига қарши майдонга тушди, деб Qalampir.uz ёзмоқда.
Футболчиларимиз меҳмонда ўйнаганига қарамасдан минимал ҳисобда (0:1) ғалаба қозонишди. Учрашувда киритилган ягона гол муаллифи Егор Кримец бўлди. Ўзбекистон футболчилари киритилган голни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасига бағишлади.
1-тур. Ўзбекистон-Эрон – 0:1 2-тур. Ливан-Ўзбекистон – 1:1
“ЖЧ-2010” Саралаш, сўнгги босқич.
1-тур. Қатар-Ўзбекистон–3:0 2-тур. Ўзбекистон-Австралия – 0:1
“ЖЧ-2006” Саралаш, учинчи босқич.
1-тур. Ўзбекистон-Саудия Арабистони – 1:1 2-тур. Қувайт-Ўзбекистон – 2:1