Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида қўшни мамлакатлардан товар олиб киришни янада чегаралаш таклиф этилмоқда.
"Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга мувофиқ, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан автомобил (пиёда), темирйўл ва дарё ўтказиш пунктларида товарларнинг олиб ўтилишини тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси жисмоний шахсларга бир турдаги маиший техника воситаларини ҳар 6 ойда 1 донадан ортиқ олиб киришни тақиқлаш таклиф этилган.
Жумладан, ҳар куни 2 килодан олиб кирилиши мумкин бўлган, асосан озиқ-овқат товарларини, энди ҳар ойда (ҳар бир тури бўйича) 2 килограммдан оширмаган ҳолда 10 килогача олиб киришга рухсат берилиши белгиланган.