Биласизми?

Ўзбекистон Миллий музей фонди блокчейн ёрдамида ҳимояланади

Миллий музей фонди каталоглари электрон кўринишга ўтказилади. Бу ҳақда президент қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»да айтилган, деб ёзади Kun.uz.

Бу блокчейн ёрдамида амалга оширилади. Хабар қилинишича, бу жаҳоннинг энг яхши амалиётларига мос келади, каталогга очиқ кириш имконини беради ва унга рухсатсиз ўзгаришлар киритишдан ҳимоя қилади.

Муддат - 2019 йилнинг III чораги. Масъул ташкилотлар - Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, маҳаллий ва хорижий меценатлар ҳамда ҳомийлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маданият муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда электрон тизим жорий этилиши хабар қилинганди.