Биласизми?

Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот ходимлари дронлардан фойдаланишни бошлашди

Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари дронлардан фойдаланишни бошлашди. Дронлардан фойдаланишни биринчи бўлиб Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари бошлашди.

Ушбу қурилмалар аҳоли кўп тўпланадиган оммавий тарбирларда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг иш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Самарқанд ИИБда дронларнинг учиш тезлиги соатига 80 км, учиш баландлиги эса 1 кмгача деб маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ер ресурслари давлат қўмитаси ҳузуридаги "Геоинновацион марказ" ДУК ва Хитойнинг "BShark Holdings Ltd" компанияси ўртасида Ўзбекистонда пилотсиз технологияларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзоланганди.

Компаниялар Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқариш саноатини йўлга қўйишни режалаштиришмоқда.