Биласизми?

Молия вазирлиги ва ОТБ 300 млн доллар миқдорида заём битимини имзолади

Жорий йилнинг 27 июль куни Молия вазирлигида «Иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш дастури» лойиҳасини амалга ошириш доирасида 300 млн АҚШ доллари миқдорида заём Битими имзоланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Осиё тараққиёт банки томонидан битимни Синди Малвичини – ОТБнинг Ўзбекистондаги Доимий ваколатхонасининг раҳбари в.б. имзолади.

Синди Малвичини Ўзбекистон Республикасининг бош вазири ўринбосари, молия вазири – Жамшид Қўчқоров билан суҳбат жараёнида Осиё тараққиёт банки раҳбари ва аъзолари номидан Ўзбекистон ҳукуматига ўз ҳурмат ва эҳтиромини билдириб, мамлакатнинг иқтисодий бошқарувини такомиллаштиришга, барқарор инвестицион муҳитни яратишга ва иқтисодиётда хусусий секторнинг иштирокини оширишга интилишига қаратилган тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг келажакдаги асосий йўналишлари бўлишини таъкидлаб ўтди.