Биласизми?

Мен қандай қилиб дастурчи бўлдим? - Фарҳод Дадажонов

Бизга ўқувчиларимизда дастурлаш тилларини қандай ўрганиш мумкинлиги ҳақида мақолалар бериб бориш истаклари кўп маротаба келди. Биз шу сабабдан Ўзбекистон ва хорижда дастурчи бўлиб ишлаётган ватандошларимиз қандай қилиб дастурлашни муваффақиятли ўрганиб олишганлигига қизиқдик. Натижада  Эркак.уз сайтида ҳар ҳафта "Мен қандай қилиб дастурчи бўлдим" номи остида серияли-мақолалар бериб борамиз. Бугунги меҳмонимиз Малайзияда банкларга дастурий таъминот воситаларини ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи "СОНСОЛСЙС СДН БҲД" компаниясида етакчи дастурчи бўлиб ишлаётган Фарҳод Дадажонов акамиз бўладилар. Фарҳод ака қуйида қандай қилиб дастурлаш тилларини ва компютер илмини ўрганганини сўзлаб берадилар.

* * *

farhoddadajanovroundДастурлашдан илк тажрибам мактабда 6-7-синфларда ўқиб юрганда бўлган эди. Ўшанда экранга ҳар хил шакллар чиқарадиган кичкина дастурчаларни Басис тилида, Правес 8а компютерида ёзар эдик:

10 РЕМ ДОИРА 20 ...

Ўша вақтда ёзган дастуримни нима қилишни тўлиқ тушунмаган бўлсам ҳам, вазифамни синфда биринчилардан бўлиб бажарар эдим. Уйга шахсий компутер олганимиздан кейин дастурлашни мукаммалроқ ўрганишни бошлаганман. Компютер олинганида ҳамма қатори ўйин ўйнашга қизиқар эдим. У вақтларда, (1997 - 1998 йиллари) менимча, Тошкентда интернет саноқли жойларда бўлган. Ҳар хил ўйинларни СД дисклардан ёзиб олиб, ўйнар эди. Табиийки, баъзи дисклар вирус билан зарарланган бўларди. Компютерга вирус тушавергач, уни тозалаш учун устага олиб боравериш жонга тегарди. Ўша вақтларда газета эълонларида компютер тузатишни ўргатувчи курс борлигини ўқиб, қизиқиб қолдим. Ушбу курсга қатнаш учун отамдан рухсат олдим.

Курсда ўқишим давомида, компютернинг ички тузулиши, қурилмалари, оператсион тизимлар, смд-буйруқлари билан танишдим. Ҳар хил смд-буйруқларини ишлатиб, майда-чуйда дастурчалар қилиб кўрдим. Дастурчаларимни ростдан ҳам ишлаётганини кўриб, роса қувонар эдим. Шундан сўнг, дастурлашни ўрганишга қизиқишим яна-да ортди.

Бир куни кўчада кетаётиб, Висуал Басис дастурлаш тилини ўргатувчи “самоучитель Висуал Басис 6.0” деб номланган яшил рангли китобга кўзим тушиб қолди. Олиб варақладим: китоб жуда тушунарли, содда тилда ёзилган экан. Аммо китобни олиш учун пулим етмади. Ота-онамдан пул олиб, китобни сотиб олдим.

Оффисе дастури ичидаги ВБА дастурлаш муҳитида офис ҳужжатлари билан дастурлаш ёрдамида ҳар хил қизиқ нарсалар қилиш мумкинлигини тажрибам давомида ўрганиб олдим. Лекин барибир китобни баъзи жойларига тушунмасдим. Интернет йўқ. Кимдан сўрашни билмайман. Яна газета орқали дастурлашни ўргатувчи курслар борлигини топдим. Айнан Висуал Басисни ўргатадиган курсда ўқидим. Ҳар дарснинг охирида домлам менга оддий дастурчалар қилиб келишни уй вазифаси сифатида бериши – ўқишда энг ёққани эди. Уй вазифаларни қилиб, билмаганимни китобга қараб ўрганар эдим. Жавоб топа олмаган саволларимни дафтаримга ёзиб олиб, эртасига устозимдан сўраб, билиб олардим. Уй вазифаси дастурларини юмшоқ дискетга ёзиб олиб олардим. Ўшанда эсимда: уйдаги компутеримизнинг хотираси 32 МБ, ўқишдаги компутерники эса 128 МБ эди.

Курсни битириб ўзим мустақил тарзда дастурлар ёза бошладим. Ўша вақтда “Коммерсант” деган ўйин бўлар эди: сизда бошланғич сармоя бўлади ва у билан нефт биржасида иш қилишингиз керак. Нархи тушиб кетганда, кўп сотиб оласиз, кўтарилганда эса сотасиз. Уй, машина сотиб оласиз. Ҳар хил кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Ўйин ДОС "режими"да ишловчи, фойдаланувчи интерфейси жуда примитив бўлса ҳам, ўйиндаги жараёнларни миянгизда тасаввур қилиб ўйнайверасиз. Ўша ўйинни соатлаб ўйнардим.

Сўнгра, шунақа ўйинни Висуал Басисда яратиш фикри туғилди ва уни амалга ҳам оширдим. Кейинроқ "Тезиковка" бозоридан дастурлашга тааллуқли СД дискларни сотиб олиб, улар билан танишишни бошладим. Бир дискнинг ичида Висуал Басисга тушувчи, 3Д эффеклар қилиб берувчи компонентаси бор экан. Ўшани ўрнатиб, ўз исмим ёзилган 3Д техт экранга секин-аста пайдо бўлиб, ҳар хил томонларга ўйнайдиган дастур яратдим. Яратган дастурларимни уйдагиларга, қариндошларимга, дўстларимга кўрсатар эдим.

Аммо келажак касбимни таншаш вақти етганда, негадир Тошкент Ахборот технологиялари унверситетига топшириш фикри келмаган эди. Тошкент Ирригатсия институтини битирдим. Институтда ўқишим давомида, Тошкентда интернет ривожланиб борди. Ўқишдан кейин турли хил жойлардаги интернет кафеларга бориб, дастурлаш форумларига кириб, саволлар берардим ва жавобини эртасига ўқиш "мазза" эди.

Мен энг биринчи аъзо бўлган форум – Висуал Басисга мўлжалланган форум эди. Ушбу форумда аксар саволларга Гайдар Магдонуров деган машҳур дастурчи жавоб ёзарди. Институтни битириб, ўз соҳам бўйича ишлаб кўрдим. Аммо қизиқишим йўқ эди. 2 ойдан ортиқ ишлай олмадим. Иш жойимдан бўшаб, интернет кафелардан бирида админ бўлиб ишладим. Компутер тармоқларидан илк тажрибамни ўша жойда ишлаш жараёнида олдим. ЛАН тармоқлар, ТСП/ИП, ИП-манзил, пинг буйруғи... Ремоте Администратор дастурини кўриб, унга ўхшаҳ ўзимнинг илк “слиент-сервер” дастуримни туздим ва компутерларга ўрнатиб чиқдим. Инетернет кафеда 1 йилча ишлаганимдан кейин, бир йирик корхонанинг ИТ бўлимига ишга кирдим. У ерда қиладиган ишимни пухта бажариш учун компутер тармоқларини, ДНС, ДҲСП, АД, СҚЛ Сервер, Т-СҚЛ, Делпҳи дастурлаш тиллини, ҲТМЛ, АСП, ИИС ва Томсат веб серверларни яхши билишим зарур эди. 7 йил мобайнида юқоридаги технологияларни ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан ўргандим. Ишлаш жараёнида ҳамкасбларимдан анча нарса ўргандим.

Бундан ташқари, НетДес, Мисрос каби ўқув марказларида ишим учун зарур бўлган технологияларни ўргатувчи курсларда таҳсил олдим. Бошида “ВБА” ни билишим қўл келди. Уни ишлатиб, маълумотлар базасидан ҳар хил ҳисоботларни қилиб берувчи дастурчалар қилдим. Ишхонамда иложи борича ҳамма нарсани автоматлаштиришга интилардик. Шу сабабли, бўш вақтимиз ҳам кўп бўлар, мен эса вақтдан фойдаланган ҳолда дастурлаш борасидаги билимларимни яна-да мустаҳкамлашга интилар эдим.

Вақт ўтиши билан интернет ҳамёнбоплашиб борди. Дастурлашни ўрганиш учун интернетдан дастурлашга оид электрон форматдаги китобларни, мақолалар ёзилган веб саҳифаларни ва видео дарсларни юклаб олиб, ўрганар эдим. СҚЛ.ру форумидан кўп нарса ўргандим. Мустақил тарзда ҳар хил дастурлар яратишни ўз олдимга мақсад қилиб, секинлик билан бўлса-да уларга эришардим.

Яратганнинг иродаси билан айни дамда чет элда, банкларнинг дастурий таъминоти билан шуғулланувчи катта корхонада етакчи дастурчи сифатида ишлаяпман. Бу ерга келиб, "принсиплес оф софтваре девелопмент"ни, "десигн паттерн"ларни, .Нет ни мукаммал ўргандим. Мисрософт технологиялари бўйича билимларим даражасини синаб кўришим учун Мисрософтнинг халқаро сертификатларини (МСП, МСПД) эгаллаш учун имтихонларни ҳам муваффаққиятли топшириб олдим.

Хулоса тарзида дастурлашни ўрганишим учун менга катта ёрдам берган омилларни санаб ўтаман:

  1. Дастурлашга бўлган чин дилдан қизиқиш;
  2. Ота-онамнинг қизиқишимни тушунган ҳолда қўллаб-қувватлашлари, ёрдамлари ва рағбатлари;
  3. Илм олиш учун вақтни ва пулни аямаслик;
  4. Дастурлашга оид китоблар, мақолалар, форумлар ва видео дарслар;
  5. Қуруқ назарий билимлар билан чегараланиб қолмасдан, амалий ҳам ҳаракат қилиш, яъни дастурлаш. Ўз лойиҳаларим устида ишлаш;
  6. Ҳамкасблар билан тажриба алмашиш;
  7. Билмаган, тушунмаган нарсаларни биладиганлардан сўраб, билиб олиш;
  8. Билганини бошқаларга ўргатиш;
  9. Доимо янги билимларни эгаллаб бориш, ўрганишдан тўхтаб қолмаслик.