Биласизми?

Марказий банк янги танлов эълон қилди

Марказий банк миллий чакана тўлов тизими номини аниқлаш учун танлов эълон қилди.

Танлода иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар, ғоя ва таклифларини Марказий банкка (қуйидаги манзил орқали) тақдим этишлари мумкин.

Танлов икки босқичда ўтказилади:

Биринчи босқичда мазкур тизимни номлаш бўйича таклифлар жорий йилнинг 10 октябрига қадар қабул қилинади ва шу билан бирга энг яхши ғоялар (шорт-лист) танланади.

Иккинчи босқичда, биринчи босқич натижаси бўйича аниқланган энг яхши ғоялар орасидан ғолибни овоз бериш йўли орқали фуқаролар томонидан аниқланади (овоз бериш тартиби шорт-лист шакллангандан сўнг эълон қилинади).

Тўлов тизимининг номи ўзида миллий уйғунликни акс эттирувчи бир ёки икки сўздан иборат бўлиши керак.