Биласизми?

Маъмурий судлар йил бошидан буён 6000 дан ортиқ кишининг ҳуқуқларини тиклади

Жорий йилнинг беш ойи давомида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатларга тааллуқли 8500 дан ошиқ иш кўриб чиқилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов.

Ҳисобот даврида маъмурий судлар 184,6 мингдан зиёд шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги 150,3 мингдан ортиқ ишни кўриб чиқди. Қарийб 128 минг кишига нисбатан жарима, махсус ҳуқуқлардан маҳрум этиш, маъмурий қамоқ ва Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юбориш кўринишидаги маъмурий чоралар кўрилди.

Ўтган давр ичида маъмурий судлар маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 27 мингга яқин кишига нисбатан 27,1 мингдан ортиқ ишни кўриб чиқди.

Уларнинг 2800 нафардан ортиғига нисбатан маъмурий қамоқ, 21,5 мингидан ошиғига эса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш кўринишидаги ҳукмлар чиқарилди.