«Лукойл» 2018 йил охирига қадар Ўзбекистонда газ қазиб олишнинг лойиҳа даражасига чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания тақдимотида айтилади, деб ёзмоқда Kun.uz.
«Иккинчи-тўртинчи чоракларга режалар: Ўзбекистонда қазиб олишнинг лойиҳа даражасига эришиш», - дейилади тақдимотда.
Таъкидланишича, 2018 йилнинг биринчи чорагида Ҳиссорда газ қазиб олиш кунига 72 минг баррель нефть эквивалентига, Қандимда кунига 119 минг баррел нефть эквивалентига тенг бўлди.
«Лукойл» Ўзбекистонда маҳсулотни тақсимлаш келишуви шартларида икки лойиҳани амалга ошириш устида ишламоқда - «Қандим-Хоузак-Шоди» ва Жануби-Ғарбий Ҳиссор конини ўзлаштириш. Компаниянинг республикада қазиб олинган жами газ ҳажми 40 миллиард куб метрдан ошди.
Апрель ойининг охирида биринчи икки лойиҳа доирасида «Лукойл» 2019 йилда 18 миллиард куб метр газ қазиб олишни ва инвестициялар ҳажмини 8 миллиард долларга етказишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
«Қандим ва Ҳиссор лойиҳалари бўйича газ қазиб олиш янги қувватларни ишга тушириш туфайли 2018 йилнинг биринчи чорагида 2,9 млрд куб метр газга етди ва бу 2017 йилнинг биринчи чорагига қараганда икки баробар кўпдир», - дейилади тақдимотда.
«Лукойл» ҳисоботига кўра, биринчи чоракда газ қазиб олиш 23,8 фоизга ўсиб, 7999 миллиард куб метрга етди.