18 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жанубий Кореянинг “KSP” дастури раҳбари Кюн Сео Парк бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади Kun.uz.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, музокараларда Жанубий Кореянинг “Korea EXIMbank” молиявий гранти ҳисобига жамоат транспорти фаолиятини ривожлантириш, истиқболли лойиҳалар ва ўзаро стратегик ҳамкорликни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Маълумот учун, “Korea EXIMbank” 1976 йилда ташкил этилган. У фаолияти давомида, турли истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш, давлатлараро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ишларини бажариб келади.