Руҳшуносларнинг таъкидлашича нимадандир безовта, руҳий олами нотинч одамлар кўп гапириш орқали енгил тортадилар. Шунингдек ҳаётда ўзи истаганига эриша олмаганлар ҳам шу усул билан ўзларини овутадилар. Улар фалон пулга мен янги уй олдим афсус кўролмайсизда, вой манови касални тузатишга шуунча катта маблағга дори олдима деб аслида ўзларида йўқ нарсани таъкидлаш билан енгил тортадилар. Шунингдек эркаклар кўп гапириш асносида ўз муаммоларига йечим топишни ўйласалар, аёллар аксинча нимага гапираётганларини ўзлари таҳлил қилмаган ҳолда ҳам гапираверадилар. Психологлар кўп гапириш ўша одамнинг ичида ички хавотир, қўрқув кучлилигини сездириб қўяди деган фикрдалар. Яна кўп гапираётган эркакдан қўрқманг у нима учун гапираётганини билади. Аммо эзма аёлга яхшилаб эътибор беринг. Кўп гапириш унда бирор руҳий касаллик белгисига ишора бўлиши эҳтимоли бор.
Маданият