Биласизми?

Компьютер, телефон ва бошқа гаджетларни тозалаймиз

Хизмат қилиш муддатини узайтириш мақсадида қурилмаларни нафақат эҳтиётлаш, балки тозалаб ҳам туриш зарур. Бу мақолада сизга гаджетларингизни тозалашнинг тез ва осон йўллари тавсия қилинган.

Наушниклар

Наушникларни кераксиз тиш чўткаси ёрдамида тозалаш мумкин, бунинг учун сочиқ устига тўрини пастга қилинг ва эҳтиётлаб тозаланг.

Симлар

Симлар спирт билан артилса, улар ёпишқоқ бўлиб қолади. Шунинг учун, яхшиси, симларни оддий ўчирғич ёрдамида тозалаган маъқул.

Клавиатура

Ёпишқоқ тасма (скотч)ни клавиатура устига қўйсангиз, ҳамма чанглар ва кирлар унга ёпишиб қолади.

Экран

Мослама экранларини микрофибрали мато ёрдамида артган маъқулроқ, чунки қоғоз салфетка экранни тирнаб юборади.

Ноутбук

Ноутбукни чанг ва кирлардан чангютгич ёрдамида тозалаш мумкин.

Манба: Daryo.uz