Мулоҳаза учун мавзу

Камбағаллик одамни нодонлаштиради

Янги тадқиқот натижасига кўра, ойликдан ойликкача яшаш инсоннинг ақлий салоҳиятини пасайтирар экан. Тўрт йил давомида олимлар ишсизлик ва оғир моддий қийинчиликлар одамларнинг ақлий қобилиятига қандай таъсир кўрсатишини ўрганди. Journal of Applied Psychology журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, узоқ вақт иқтисодий қийин шароитда яшаш IQ даражасининг сезиларли пасайишига олиб келади.

Тажриба иштирокчиларини кузатиш жараёнида олимлар оғир ҳаётий вазият инсонда бечоралик менталитети шаклланишига олиб келишини аниқлашди. Кун кўриш учун доим восита излаш ижодий ва таҳлилий қобилиятларни ўтмаслаштиради, шунингдек, кўп бемаъни ва хато қарорлар қабул қилишга олиб келади.

“Камбағаллик инсонда IQ даражасининг  13-14 та пунктни тортиб олади. Кескин уйқу етишмовчилиги ва алкоголизм ҳолатларида ҳам шунга ўхшаш таъсир кузатилади. Бечораҳол одамнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Энг оддий эхтиёжларни қондириш учун кундан-кунга кўпроқ куч сарфлашга тўғри келади. Сиз доимий стрессда яшайсиз, эътиборсиз ва жиззаки бўлиб борасиз. Бу мия ишлаши учун яхши шароит эмас”, - дейди тадқиқотда қатнашган принстонлик психолог Элдор Шариф.

Қашшоқлик одамни калтафаҳмлаштиради, демак унинг қийин вазиятдан қутулиш имкониятлари янада қисқаради. Инсонга эса бу тубан доирада умрбод қолиб кетиш хавф солади.

Ночор одамга қандай кўмак бериш мумкин? Баъзи молиячилар шартсиз даромад усулини қўллаш орқали вазиятни яхши томонга ўзгартириш мумкин деб ҳисоблашади. Қатор мамлакатлар, хусусан, Канада, Финляндияда шартсиз даромад усулини татбиқ этиш йўлга қўйиш бошланган.

Манба: Sof.uz