Биласизми?

ЖЧ-2018: Ўзбекистоннинг Эрон ва Хитойга қарши ўйинлари санаси маълум бўлди

2018 йилги жаҳон чемпионатининг октябрда бўлиб ўтадиган Осиё саралаш босқичида Ўзбекистон термаси Эрон ва Хитой жамоаларига қарши ўйнайди. Сешанба куни Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот анжуманида мазкур учрашувларнинг ўтказилиш жойи ва бошланиш вақти маълум қилинди.

Эронга қарши ўйин 6 октябрда бўлиб ўтса, 11 октябрь куни Ўзбекистон Хитойни меҳмон қилади. Ҳар икки ўйин ҳам «Бунёдкор» стадионида 18:00 да бошланади.

Миллий терма жамоа Самвел Бабаян бош мураббийлиги остида 6 очко билан, А гуруҳи етакчиси сифатида учинчи турга ўтди. Аввалги босқичларда Ўзбекистон Сурия ва Қатарни бир хил — 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.