Жанубий Кореяда ишлаётган ўзбекистонликлар меҳнат шартномасини бузса, шартнома муддати охирига қадар қолган ҳар ой учун 1500 доллардан жарима тўлайди.
Kun.uz нашрининг 23 июль куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таянган ҳолда шу мазкур янги тартиб жорий этилгани ҳақида хабар берди.
Бундан аввалги тартибга асосан, агар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Жанубий Кореяда шартномасини бекор қилиб, иш жойини ўзгартирса, 1000 доллар миқдорида бир марталик жарима тўлар эди.
Ўзбекистонлик муҳожирлар ва ва кореялик иш берувчилар ўртасида тузилдадиган шартнома муддати 4 йилу 10 ойни ташкил этади.