Канаданинг Онтарио шаҳридаги Мак Мастер Университетида олиб борилган тадқиқотлар натижасида, олимлар фалажга олиб борувчи ўн сабабни аниқлашди. «Ленсет» тиббий журналида чоп этилган тадқиқотда 3000 нафар бу касалликка чалинган ва 3000 нафар фалаж бўлмаган одамлар қатнашишди.
Натижалар сигарет чекиш фалаж бўлиш эҳтимолини 50 фоизга, етарлича овқатланмаслик ва депрессия 35 фоизга, стресс 30 фоизга ошириши мумкинлигини кўрсатди. Жисмоний тарбия билан шуғулланиш ва фаол бўлиш фалаж эҳтимолини 30 фоизга камайтириши маълум бўлди.
Канадалик олимларнинг хулосаларига кўра қуйидагилар энг кўп фалажни келтириб чиқаради:
- Юқори қон босими;
- Чекиш;
- Семизлик;
- Жисмоний фаолликнинг камлиги;
- Холестерин юқорилиги;
- Қандли диабет;
- Спиртли ичимликлар ичиш;
- Стресс;
- Депрессия;
- Юрак хуружи.
Манба: Tafsilot.uz