Ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳзодбек Собиров Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусобақанинг Гран-при босқичида бронза медалини қўлга киритди. 31 март-2 апрель кунлари ўтказилган мусобақада 36 мамлакатдан 252 спортчи иштирок этди. Gazeta.uz шу ҳақда ёзмоқда.
90 кг гача бўлган вазн тоифасида Шаҳзодбек Собиров венгриялик Габор Верга қарши бронза финалида беллашди. Ўзбекистон вакилининг муддатидан аввал ғалаба қозониши учун бир неча сониялар кифоя қилди.
Ўзбекистонлик спортчи терма жамоа захирасига Ғиёсжон Бобоевнинг «олтин"идан кейинги иккинчи медал бўлди.
Шаҳзодбек Собировнинг муддатидан аввалги ғалабаси видеоси
https://www.facebook.com/ijudo/videos/10155116585788536/
https://www.facebook.com/ijudo/videos/10155116423098536/