Ўзбекистонлик дзюдочи Муҳриддин Тиловов Бокуда (Озарбайжон) «Катта дубулға» туркумидаги халқаро мусобақада кумуш медаль соҳиби бўлди. 10−12 март кунлари бўлиб ўтган мусобақада 31 мамлакатдан 182 нафар спортчи иштирок этди, деб хабар қилмоқда Gazeta.uz, Халқаро дзюдо федерацияси IJF сайтига асосланган ҳолда.
60 кг гача вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов финалда япониялик Тору Шишимега имкониятни бой берган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади. Озарбайжонлик Орхан Сафаров ва болгар Янислав Герчев бронза медалига сазовор бўлди.
«Катта дубулға» — IJF тақвимидаги нуфузли мусобақа бўлиб, спортчилар нафақат пул мукофотига эга бўлишади, балки ўз рейтингларини ҳам яхшилаб олишади.