Биласизми?

Дори таъминоти соҳасида давлат монополияси бекор қилинди

Ўзбекистонда дори таъминоти соҳасида давлат монополияси бекор қилинди. Бу ҳақида Президент фармонда маълум қилинган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида “Ўзмедимпэкс” давлат унитар корхонаси ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган дориларни импорт қилувчи, сақловчи ва етказиб берувчи ягона корхона сифатида тайинланган эди.

Ўтган давр тажрибаси шуни кўрсатдики “Ўзмедимпэкс” аптекаларга дориларни ўз вақтида  етказиб бера олмаган. Масалан, ушбу йилнинг май ойида Сурхондарё вилоятига буюртма берилган дорилар жуда кечи етиб келган, Андижон вилоятига буюртма берилган дориларнинг фақат 16% етиб келган.

Бундан буён, даволаш масканлари ўзлари учун дори етказиб берувчи ташкилотни мустақил танлаб оладилар.