Биласизми?

Давлат тест марказида фуқаролар билан бошқа ваколатли масалалар бўйича иш олиб бориш тўхтатилди

Давлат тест маркази 2018-2019 ўқув йилида олий, олий ҳарбий таълим муассасалари ва ҳарбий академик лицейларда қабул учун ўтказиладиган тест синовларига сифатли ҳамда ўз муддатида тайёргарлик кўриш, ўтказиш мақсадида 2018 йилнинг 26 июндан бошлаб ёпиқ иш режимига ўтказилди. Бу ҳақда ДТМ сайтида маълум қилинди.

Ёпиқ иш режими бошланганлиги муносабати билан Давлат тест марказида фуқароларни қабул қилиш, диагностик тест материаллари бўйича буюртмалар қабул қилиш ва фуқаролар билан бошқа ваколатли масалалар бўйича иш олиб бориш 2018 йил 15 сентябрга қадар тўхтатилади, шунингдек, тегишли бошқарма ва бўлимларда телефон алоқалари ўчирилади. Бу даврда муддатли навбатчилик жорий этилади.