Биласизми?

Чорвоқ ҳудудида McDonald’s, Starbucks ва Burger King иш бошлайди

Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвоқ» эркин туристик зонаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида дунёнинг машҳур брендлари McDonald’s, Starbucks ва Burger King савдо маркаларини Ўзбекистонга олиб кириш масаласи ҳам ўрин олган, деб ёзади «Халқ сўзи».

Қарорга кўра, 2019 йилнинг январига қадар ЭТЗ ҳудуди халқаро талабга мос келиши учун дунёнинг машҳур овқатланиш тармоқ брендлари — McDonald’s, Starbucks, Burger King, KFC кабилар мазкур ҳудудда иш бошлаши керак.

Тошкент вилояти сайёҳлик учун ноёб иқлим шароитига эга бўлишига қарамасдан, мавжуд инфратузилма имкониятлар халқаро сайёҳлик талабларига мос келмайди. Айнан шундай талаблардан бири сифатида хориж овқатланиш тармоқларининг бренд компанияларини ЭТЗ ҳудудига олиб кириш кўзда тутилган.