Биласизми?

Боксчиларимиз Таиландда ўтган Осиё чемпионатида 5 та олтин медални қўлга киритди

Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Ҳал қилувчи жангда 8 нафар боксчимиз қатнашди. Uz24.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Жанг якунларига кўра, финалда иштирок этган боксчиларимизнинг 5 нафари ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланишди. 3 нафар вакилимиз эса кумуш медаль билан кифояланди.

-52 кг: Абдумалик Ҳалаков - Рютаро Накагаки (Япония) 1:4

-69 кг: Фарруҳ Илҳомов - Перапат Ясунгнеон (Таиланд) 4:1

-81 кг: Тимур Эргашев - Ризо Ҳасан (Эрон) 2:3

+91 кг: Лазизбек Мулложонов -  Нардаулат Уланули (Қозоғистон) 5:0

-49 кг: Самандар Ҳолмуродов - Сачин (Ҳиндистон) 5:0

-64 кг: Билолбек Мирзараҳимов - Санъатали Тўлтаев (Қозоғистон) 1:4

-75 кг: Ражаббой Атаназаров - Чао Жу (Хитой) 4:1

-91 кг: Профсор Роримша - Данила Семенов (Қозоғистон) 4:1

Шунингдек, бир нафар боксчимиз Саиджамшид Жафаров бронза медали соҳибига айланди.