Нонуштага ўтирибман, деб тасаввур қилинг. Ўзингизни бинойидай ҳис этяпсиз, аммо кутилмаганда эрингиз, тухумни яхши пиширмабсан, деб сизни танқид қила кетади: "Сен жуда яхши биласан, мен фақат қотириб пиширилганини яхши кўраман. Сен эса қиёмига етказмай қовурасан, балки менинг қонимни қайнатиб, асабимга тегиш учун жўрттага шундай қилаётгандирсан?" Сиз дарҳол жанговар тайёргарлик билан ташланиб қоласиз: "Ҳа, мен тухумни охиригача пиширмадим. Чунки сиз кеча уйга жуда кеч келдингиз".
Ҳиссиёт двигатели жанговар машинани ҳаракатга келтиради. Натижада сиз оилавий муҳитда исёндан холи бўлмаган нонуштадан бошқа барчасига истаганингизча эга бўласиз. Мазкур вазиятда ўзингизни бошқача тутишингиз мумкинмиди? Бўлмасам-чи! Ҳаммаси ўз қўлингизда! Ёндашувлардан бири сифатида мен эрнинг сўзларини ўртача оҳангда етказмоқчиман. Токи унинг норозилигини ҳис этинг, аммо ўзингизни ҳимоя қилиш мақсадида қарши ҳамлага ўтманг.
Яна бир жавобни ҳавола этаман: "Сизга нима бўлди, тухумни яхши қовурмаганимдан шунчалик аччиқланяпсизми?" Эрингизнинг иддаоси янада тажовузкор бўлади: "Ҳа! Сен, ҳатто шуни ҳам эплай олмайсан!" Ваҳоланки, оила бекаси ошириб юбормаслиги керак. Вазмин туриб, хотиржам ва осойишта оҳангда: "Кечирасиз, менга ҳам ёқмай турибди. Эҳтимол, кўпроқ қовуришим керак бўлгандир", деса кифоя. Эр хотинининг вазминлиги ва муқобил қарорлар қабул қилиши олдида "қурол-яроғини ташлаб", таслим бўлади. Ишонаверинг, катта жанжал бартараф этилади.
Манба: Beka.Uz