>Эркаклар учун энг фойдали маҳсулотлар ҳақида гап кетса, кўпчиликнинг кўз ўнгида биринчилардан бўлиб бедана тухуми гавдаланади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки бедана тухуми товуқ тухумига қараганда бир неча баробар кичик бўлса ҳам, унинг таркибидаги эркаклар саломатлиги учун фойдали бўлган моддалар, микро ва макро элементлар, витаминлар 3-4 марта зиёдроқ. Масалан, тухумдаги калий моддаси товуқ тухуминикига қараганда беш баробар кўпроқ. Темир моддаси эса 4,5, В1 ва В2 витаминлари 2,5 марта ошиқроқ. Шунингдек, унда А витамини, РР витамини (никотин кислотаси), фосфор, мис, кобалт ва аминокислоталар ҳам сезиларли даражада мўлроқ.
Вазни 8-14 грамм келувчи бедана тухуми таркибида микрофлора ривожланишига тўқсинлик қилувчи лизотсим амикислотаси мавжудлиги боис у тезда айнимайди. Уни хона ҳароратида 30, музлаткичда 60 кунгача бемалол сақлаш мумкин. Лизотсимнинг яна бир ижобий хусусияти шундаки, у бактерия ҳужайралари қобиғига шикаст етказа олиш қобилиятига эга бўлиб, турли саратон тўқималарига қарши самарали кураша олади.
Товуқ тухумидан фарқли равишда, бедана тухими таркибидаги овомоксид оқсили ушбу маҳсулотга аллергияси мавжуд кишиларга ҳам тавсия этилади. Зеро, бедана тухумидан олинган овомоксид аллергияга қарши дори воситаларида қўлланилади.
Маълумки, юрак қон-томир касалликлари эркакларнинг биринчи даражали “душмани” ҳисобланади. Бедана тухуми таркибида холестерин моддаси учрамайди, у қонни тозалаш, қон босимини меъёрлаштириш, гемоглабин миқдорини ошириш ҳамда организмдан радионуклидлар, қондаги зарарли моддаларни чиқариб юбора олади.
>Эркак киши ўз саломатлиги ҳақида қанчалик қайғурса, оила аъзолари, фарзандларининг жисмоний ҳолати тўғрисида ҳам шунчалик масъул саналади. Шуни унутмангки, ҳар куни икки дона бедана тухумини тановул қилиб ўсган бола тенгдошларига қараганда соғломроқ, кучлироқ бўлиб вояга етади. У ўз хотирасидан ҳам шикоят қилмайди, асаб тизими мустаҳкам бўлиб, кўзлари ҳам “чўққидаги бургут билан кўз уриштиради”. Шу билан бирга, улар организми меъёрда ривожланиб, камроқ касал бўлишади. Буни яхши билган японлар аллақачон мактабларда болалар овқатланиш ратсионига кунига иккитадан бедана тухуми киритишган.
Мунтазам равишда бедана тухумини истеъмол қилиб юрганлар юрак хасталиклари, қандли диабет, туберкулёз, бронхиал астма, жигар, ошқозон, буйраклар, қалқонсимон без, камқонлик, асаб тизими касалликларидан камроқ шикоят қилишади.
>Энг муҳими, бедана тухуми эркакларнинг жинсий қувватини оширишда қўлланилади. Масалан, болгарлар ундан “Ёшлик” коктейлини тайёрлашади. Бунинг учун 100 мл газли сув, бир ош қошиқ лимон шарбати, бир ош қошиқ асал, 20 гр коняк ва 2 дона бедана тухуми идишга солиниб, яхшилаб аралаштирилади. Мазкур ичимлик жинсий қувватни ошириш мақсадида ҳар куни истеъмол қилинади.
Бедана тухумининг фойдаси фақатгина мунтазам истеъмол қилингандагина сезилади. Бунинг учун катталар кунига 3-5тадан, болалар эса 2-4 донадан (тана вазнига қараб) наҳорда, овқатланишдан камида 30 дақиқа аввал оч қоринга хомлигича ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилишлари лозим. Унинг ортидан илиқ сув ёки мева шарбати ичиш фойдали. Муолажалар эса 3-4 ой давом этади. Тартибга қатъий риоя қилган кишилар бедана тухумининг самарасини иккинчи ҳафтаданоқ сезишлари мумкин.