Анемия ҳолати организмга хавф туғдириши мумкинлиги туфайли албатта даволаниши керак. Лекин, анемия турини билмай туриб уни даволаш фойда келтирмаслиги мумкин.
Ҳар қандай анемияни даволашда 2 йўлдан фойдаланилади:
1. Қондаги қизил моддаларнинг ёки гемоглобиннинг даражасини нормага келтириш. Натижада тана аъзолари кислород билан кераклигича таъминланади.
2. Анемия ҳолати сабабчиси бўлган касалликни аниқлаш ва даволаш.
Анемия даволанмаса нима бўлади?
Анемия даволанмаса тана аъзолари кислород етишмовчилигидан қийналади ва заифлашади. Анемия ҳолатида юрак фаолияти тезлашгани туфайли юракка зарба етиши мумкин.
Анемиянинг олдини олиш: Қуйидагиларни билиш керак:
Темир моддасига бой маҳсулотлар: - Буйрак; - Дуккакли сабзавотлар; - Чечевица; - Тофу (соя пишлоғи); - Исмалоқ; - Қизил рангдаги гўшт; - Яшил баргли сабзавотлар; - Балиқ; - Қуруқ мевалардан, туршак, магиз ва олхўри қоқиси.
- Витамин С га бой маҳсулотлар темир моддасини организмга сингишига ёрдам беради (масалан, апельсин шарбати, брокколи, қулупнай ба ҳоказо).
- Овқатланаётганда чой ва кофени бирга истеъмол қилмаслик керак, чунки улар темир моддасини сингишига тўсқинлик қилади.
- Кальций ва темир моддасини бир вақтда қабул қилмаслик керак.
- Организмда В12 витамини ва фолия кислотасида етишмовчилик бўлмаслиги зарур.
- Шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда темир моддаси витаминини қабул қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
Ҳомиладорликда темир моддасини қанча истеъмол қилиш керак?
Ҳомиладор аёл темир моддасига оддий аёлга кўра икки баробар кўпроқ муҳтож. Ҳомиладорликда анемияга эҳтиёт бўлиш керак, чунки ўсаётган ҳомиланинг соғлом ривожланиши учун темир моддаси жуда зарур. Шунинг учун шифокор маслаҳатига кўра, баъзи ҳомиладор аёллар темир моддасини витамин шаклида қабул қилишлари талаб этилади. Бунга анемия борлигини қон текширвулари орқали амин бўлиш шарт.
МУҲИМ! Темир моддаси даражасининг организмда меъёридан ортиб кетиши унга зарар келтириши мумкин. Шунинг учун фақатгина шифокор маслаҳати билан темир моддаси витаминини қабул қилиш тавсия этилади.