Биласизми?

Андижонда 100 миллион АҚШ долларлик кредит маблағлари аҳолига тақсимланмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини ишлаб чиқиш бўйича берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда бир қанча хорижий молия институтлари томонидан 100 миллион АҚШ доллари ёки 800 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ажратилди.

Мазкур дастурдан кўзланган мақсад вилоятдаги ҳар бир оилада турмуш маданиятини шакллантириш, яшаш шароитини яхшилашдан иборат.

Айни пайтда ушбу маблағ аҳолининг чорвачилик, қуёнчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик йўналишларидаги фаолиятларини ташкил этиш, иссиқхоналар қуриш, боғ ва токзорлар яратиш, сартарошлик, косметология хизмати, косибчилик, тунукасозлик, ёғоч ва аллюминь профилдан эшик ва ромлар тайёрлаш, заргарлик, автосервис устахоналари очиш, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби 20 дан ортиқ йўналишларга йўналтирилмоқда.

Хабарга кўра, вилоят ҳокимлигида ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари мавжуд 878 та маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлишиб, фуқароларнинг хоҳиш–истаклари ва имкониятларини ўрганмоқда.