Биласизми?

Афлотуннинг маълум ва машҳур фикрларидан намуналар

Платон (мил.авв. 427-347) — қадимги юнон файласуфи, олим ва сиёсатшунос. Шарқда "Афлотун" номи билан машҳур олим Афинада таваллуд топган. Платон метафизика, эпистемология, этика, эстетика, сиёсат, таълим, фалса ва математикага оид юздан зиёд асарлар ёзган. Ўзини Суқрот, Архимед ва Пифагорларнинг шогирди деб билган. Платон асарлари кўп тилларага таржима қилинган, уларга шарҳлар ёзилган. Унинг “Давлат” асарига бобомиз Абу Али ибн Сино шарҳ ёзган.

Платоннинг машҳур фикрлари:

Идрок – қалбнинг ўзи билан суҳбатидир.

***

Ғолиблик шукуҳи жангнинг мақсади билан ҳисоблашади. Энг оғир ва зафарли ғалаба – бу кишининг аввало ўз устидан қозонган ғалабасидир.

***

Ёмон xизматкордан яxши xўжайин чиқмайди.

***

Қурувчилар айтганидек, катта тошни майдаламасанг яxши жойлашмайди.

***

Биз қоронғиликдан чўчийдиган болани бир зумда кечирамиз. Ҳаётдаги энг катта фожиа – бу одамнинг ёруғликдан қўрқишидир.

***

Йўлингда учраган ҳар бир кишига меҳр бериш – энг оғир жангда бўлиш билан баробар.

***

Аҳмоқ бўла туриб мулоҳаза қилаётган бўлиб кўриниш –  ноҳақликнинг энг юқори чўққисидир.

***

Сиёсатга яқинлашиш учун қилинган қарорга берилган энг оғир жазо – бу ўзингдан ожизларга тобе бўлишдир.

***

У xоҳ давлатда ёки xоҳ ҳар бир шаxсда бўлмасин, меъёридан ошган эркинлик оxир-оқибат қулликка сабаб бўлади.

***

Яратгандан кўра бандасини рози қилиш мушкул бўлиб қолди.

***

Ҳукумат бошлиқларига мамлакатда ёки ўзга юртда ёлғон гапиришга имтиёз берилиши керак. Фаққатгина давлатнинг ривожи учун.

***

Ноҳақлик қилган одам ноҳақлик кўрган одамдан ҳам қашшоқроқдир.

***

Инсон феъл-атвори қуйидаги уч нарсада намоён бўлади: эҳтиёж, ҳиссиёт ва билим.

***

Яxши фазилат ҳаракатимиз, ёшимиз ва қилган ишларимиз билан чоғиштирилади.

***

Энг аблаҳ киши бўлишдан қўрққан одам энг яхши одам ҳам бўла олмайди.

***

Бирор киши ҳақида тезроқ ва яхшироқ билиш учун у билан бир йиллик суҳбатдан кўра, бир соат бирор ўйин ўйналса кифоя.

***

Доно ниманидир айтиш учун гапиради. Нимадир дейиши кераклиги учун нодон вайсайди.

***

Токим англанмас экан, қонун ёки фармойишнинг қудрати намоён бўлмайди.

***

Шоирлар ўзлари тушунмаган ҳолда буюк ва доно нарсалар ҳақида ёзадилар.

***

Инглиз тилидан Шуҳрат Сатторов таржимаси