Биласизми?

70 ёшли кексалар ҳаётдаги энг катта пушаймонликларини ўртоқлашдилар

Буюк Британиянинг Nationwide Building Society иқтисодий институти ва жамиятшунослик тадқиқот маркази 70 ёшдан ўтган кекса инсонлар ўртасида уларнинг ҳаётдаги энг катта пушаймонликлари ҳақида сўровнома ўтказди.

Сўровда иштирок этган кексаларнинг 33 фоизи ҳаётда етарлича саёҳат қилмаганидан пушаймон эканлигини маълум қилган.

Респондентларнинг 31 фоизи эса ёшлик чоғида кексалик даври учун етарли маблағ жамғариб қўймаганлигидан пушаймонда эканини айтган. Маълум бўлишича, уларнинг 49 фоизи саломатлиги билан боғлиқ харажатларга маблағ топишда қийналишар экан.

Сўровда иштирок этганлардан ҳис-туйғулар, хусусан муҳаббатлари билан боғлиқ пушаймонликлар ҳам сўраб кўрилган. Хусусан, уларнинг 14 фоизи романтик туйғуларига бефарқ бўлганликлари, илк севги учун курашмаганликлари учун пушаймонлик ҳис қилишларини айтишган.

Сўров мобайнида иштирок этган инглизларнинг аксарияти 28 ёшда уй-жой қилишга улгургани, бугунги инглиз ёшлари эса бу ишни 33 ёшгача орқага сураётгани ҳам аниқланган.