Жорий йил 1 августидан бошлаб Марказий банк захирасидаги қимматбаҳо металлдан ясалган тангалар сотувга чиқарилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг жорий йил 7 июндаги қарорида қайд этилиб, уларни сотиш ва қайта сотиб олиш тартибини ўрнатиш вазифаси топширилган.
Бу келгусида миллий валютани хорижлик инвесторлар, нумизматиклар томонидан катта қизиқиш билан харид қилинишига замин яратади. Қолаверса, бу орқали республикага сайёҳлар оқими ортишига, Ўзбекистон тарихи ва маданиятини танитишга шароит яратади.