Иш

Ёш бизнесменга қарата айтилган 26 та буюклар фикри  

 Ҳенри Форд:

“Пулдан ташқари ҳеч нимани тан олмайдиган тадбиркорлик қашшоқликдир.”

 ***

Жон Гринлеф:

“Кичик тадбиркор, шуни билгинки, сен учун ҳалолликдан яхшироқ юксалиш қуввати йўқ.”

***

Коко Чанел:

“Ҳаётда зерикишга вақт йўқ. Ҳаётда меҳнат қилиш ва севиш учун вақт бор. Булар эса бошқа нарсаларга ўрин қолдирмайди.”

***

Роберт Орбен:

“Ҳар куни тонгда уйғонгач, бойларнинг янги рўйхатини кўриш учун “Форбес” журналини варақлайман. Агар у ерда исмим бўлмаса, янаям қаттиқроқ меҳнат қилиш учун ишга шошаман.”

 ***

Хэрольд С. Генин:

“Иқтисод оламида ҳар кимга иккита танга берилади: бири маблағ олиш учун, иккинчиси тажриба учун. Сен аввало тажрибани харид қил, сўнгра маблағнинг ўзи келади.”

 ***

Ҳенри Вард Бичер:

“Ҳар бир ёш тадбиркор бизнесдаги муваффақиятнинг асоси яхши фазилатлар эканини билиб олиши лозим.”

 ***

Роберт Шуллер:

“Омадсизликка учраш “сен омадсиз сан” дегани эмас, аксинча “омадинг ҳали олдинда” дегани.”

***

Адлай Стефенсон:

“Тадбиркорликда компаниянинг ҳақиқий хўжайини бу – харидор. Чунки у қарор қиласа пулини бошқа ерда сарфлаши ва компанияни касодга учратиши мумкин.”

***

Андре Марлокс:

“Раҳбарлик – халққа хизмат қилишдир. Бундан ортиқ, бундан кам эмас.”

***

Клемент Стоун:

“Ҳаракат, ҳаракат, ҳаракат ва яна ҳаракат ҳар қандай соҳада пешқадам бўлишнинг бош қоидаси.”

***

Алексис де Токвил:

“Биз ўзимиздаги ижобий фазилатлар билан муваффақият қозондик. Аммо, “энг зўр”га айланиш учун камчиликлардан сабоқ олиш зарур.”

 ***

Чарльз Кеттеринг:

“Юқори натижалар доимо юқори умидлар туфайли қўлга киритилади.”

 ***

Эдвард Аплетон:

“Бошқарувда касбий маҳоратдан кўра касбга бўлган иштиёқни қадрлайман.”

***

Лорд Актон:

“Мен пухта тадбиркор эмасман. Лекин моҳир санъаткорман. Мен пул ҳақида ўйламайман. Гўзал нарсалар пул олиб келишини яхши биламан.”

***

Роберт Шуллер:

“Қўрқма! Қўрқувга қулоқ тутсанг, қанчалик буюк инсон эканлигингни билмай ўтиб кетасан.”

***

Пол Гетти:

“Банкда 100 доллар асраётган бўлсанг, бу сенинг муаммонг. Мабодо, банкдаги ҳисобинг 100 миллион доллар бўлса, бу банкнинг муаммоси.”

***

Стив Жобс:

“Бизнесда муваффақиятли инсон йўлбошчи, қолганлар эса унга эргашувчидир. Йўлбошловчи ва эргашувчини бир-биридан фарқлайдиган нарса – янгиликдир.”

***

Чарльз Жаффе:

“Бой бўлишинг ойлигингга эмас, сарф-харажат қилишингга боғлиқ.”

***

Дейл Карнеги:

“Дунёдаги энг буюк ишлар умиди ажал остонасига борган маҳалда ҳаракатни тўхтатмаган кишилар томонидан уддаланган.”

***

Эдвардс Деминг:

“Мижоз сизнинг хизматингиз ёки маҳсулотингиздан дўстлари, яқинлари олдида фахрлансин. Ана шунда сиз мижознинг дўстларини ҳам харидорлар сафига қўшасиз. Фойда шу орқали ошади.”

***

Б. С. Форбес:

“Ҳақиқий бой – аввало қалбан бой бўлади.”

***

Франк Ллойд:

“Фермада оддий товуқхона қураётган бўлсанг ҳам, гўёки ўзингга иморат тиклаётгандек диққатли ва ғайратли бўл.”

***

Стив Жобс:

“Янгилик қилганингда хато қилишинг ҳам тайин. Муҳими хатони тезда англашдир.”

***

Вольтер Скот:

“Тадбиркорликда муваффақият ёки инқироз қобилиятга эмас, хулқ-атворга кўпроқ боғлиқ.”

***

Аристотель:

“Тадбиркорликнинг сири бошқалар билмаган тадбирдан бохабар бўлишдир.”

***

Колин Пауэл:

Муваффақиятнинг сирли жойи йўқ – бу пухта тайёргарлик, қаттиқ меҳнат ва омадсизликдан сабоқ олиш дегани.

***