«Ипак Йўли» АИТБ Ўзбекистонда «Европа тикланиш ва тараққиёт банки»нинг биринчи синдикатли кредитини олиши мумкин. Бу ҳақда ЕТТБ расмий сайтида чоп этилган тегишли қарорда қайд этилган. Агар режалаштирилган тадбирлар амалга оширилса, ЕТТБ Ўзбекистонда илк бор бундай кредит ажратишни бошлайди. Ушбу маълумот, шунингдек, банк вакиллари томонидан ҳам тасдиқланди, деб ёзади Daryo.uz.
Тахминларга кўра, кредитнинг умумий қиймати 20 миллион долларни ташкил этади. Ушбу кредит техник ҳамкорлик жамғармалари билан биргаликда ажратилади. Бундай кредитдар эса банкларга ўз молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ва Ўзбекистондаги микро, кичик ва ўрта корхоналарни кредитлашни ошириш имконини беради.
Бундан аввал «Ипак Йўли» банки кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 38 миллион долларлик синдицирланган кредит тизимини жалб этган эди. Кредит тизими 2015 йилда қуйидаги таркибдаги синдикатлар томонидан ажратилган: Нидерландия тараққиёт банки (FMO), Германия инвестиция ва тараққиёт банки DEG (KfV гуруҳи) ва Triodos банки. Ушбу тизим тўлиқ ўзлаштирилган бўлиб, кичик бизнесни молиялаштириш, турли соҳаларда, ҳусусан тўқимачилик, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда технологик жиҳозларни сотиб олишга ва тиббий хизмат кўрсатишга йўналтирилган.