Биласизми?

Халқ табобати дурдоналари

Соғлом организм ўз-ўзини бошқариш каби ажойиб хусусиятга эга бўлади. Агар бирор-бир «носозлик» рўй берадиган бўлса, у дар­ҳол бу ҳақда бизга хабар беради. Бунда организмимизга яқиндан ёрдам бериш учун, жиддий касалликларни олдини олиш мақсадида у бераётган сигналга вақтида эътибор бериб, зудлик билан керакли чораларни кўришдир.

Петрушка организмни тозалайди

Ювилган петрушка кўкатини майда тўғраб, илдизини қирғичнинг майда тишидан ўтказинг ва тўғралган петрушка билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган бир стакан аралашмани кастрюлкага солиб, устидан 2 стакан қайноқ сув солинг (агар кўкат бир стакандан кам бўлса, сув миқдорини ҳам камайтириш керак). Сўнг қопқоқни ёпиб, бир суткага олиб қўйинг. Ҳар куни эрталаб ярим стакан ана шу дамламадан ичинг. Муожала ўн кун давом этилади, сўнг икки кун дам бериб яна қайтариш мумкин.

Асал жигарга ёрдам беради

Жигар хасталикларига чалинган беморларга шифокорлар 1 кг асални 1 кг қора смородина билан аралаштириб, ҳар куни овқатдан ярим соат олдин, бир ош қошиқдан тановул қилишни маслаҳат беришади. Ушбу муолажа аралашма тугагунга қадар давом эттирилиши керак.

Нок тушкунликка қарши

Духовкада пиширилган нок ёки нокли мураббо сизни йўталдан халос этса, янги пишган ноклар тушкунликка тушиш ҳо­латларига қарши энг яхши восита ҳисобланади. Шунинг учун шифокорлар тушкунликка тушган инсонга конфет эмас, айнан нок ейишни тавсия қилишади. Бундан таш­қари, нок меваси ошқозон касалликларига ҳам даво.

Хурмо барги бўқоққа даво

Маълумки, хурмо таркибида ёд бўлиб, у бў­қоқ касалига даводир. Ҳовлингизда хурмо дарахти бўлса, унинг фақат меваларини теришга шошилманг. Чунки унинг баргида ҳам ёд бор экан. Баргларни териб, қуритиб олиб қўйсангиз, йилнинг исталган фаслида чой дамлаб ичишингиз мумкин бўлади.

Пиёз гриппни даволайди

Грипп ёки қаттиқ шамоллаш касалликларини даволашда пиёзни косага майдалаб тўғраб, эзилади ва пиёзли коса устига энгашиб, бошга каттароқ рўмол ёпиб ҳидланади ёки пиёз ширасидан бурунга 1 2 томчи томизилади.

Бўғимлардаги оғриқлар тинчлик бермаса…

Асал, суюқ хантал (горчитса), туз ҳамда содани бир хил миқдорда олиб, бўтқа ҳолига келгунга қадар яхшилаб аралаштиринг. Ушбу аралашмани оғриқ жойига қалин қилиб суртинг, кейин пахта ёки юмшоқ жунли шарф билан оё­ғингизни ўранг. Шундан сўнг оёқларни бинт билан ўраб, бир-икки соатга дам олинг. Худди бош­қа компресс­ларга ўхшаб, бу муолажани ҳам уйқуга кетишдан олдин қилиш тавсия қилинади. Агар сиз муолажани кетма-кет 4 5 маротаба такрорласангиз, ях­ши натижага тезроқ эри­­­шасиз.

Тўсатдан бошингиз оғриса…

  1. Пешана ва чаккаларга лимон пўстлоғининг ички томонини суртинг.
  2. Апелсиндан бир неча томчисини даст­рўмолингизга томизинг ва 10 15 дақиқа ҳидлаб туринг. Дастрўмолни бош томонга қўйиб ухласа ҳам бўлади.
  3. 1 чой қошиқ қуритилган ялпиз барглари устидан 1 стакан қайноқ сув солиб, бироз дам беринг ва сўнгра ичинг.

Олма ошқозон фаолиятини яхшилайди

Қуритилган олмани гўштқиймалагичдан чиқариб, қайнатилади ва таъб­га кўра озгина шакар солиб дамланади. Асал қўшиб ичилади. Ушбу чой ичдаги қабзиятларни йў­­­­­­­­­қотади ва ошқозон фаолиятини яхшилайди.

Диққат! Берилган тавсиялар соғлиқ учун зарарсиз бўлишига қарамай, уларни қўллашдан аввал шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Манба: Avitsenna.Uz