Биласизми?

WSB: Ҳасанбой Дўсматов ҳафтанинг энг яхши боксчиси

Ўтган ҳафта Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) доирасида "Uzbek Tigers" боксчилари Россиянинг "Patriot Boxing Team" жамоасига қарши жанг ўтказишди.

Ушбу жангларда 49 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Батор Сагалуевга қарши жанг ўтказди.

Қувонарлиси шундаки, ўтган ҳафта турнир доирасида бўлиб ўтган барча жангларда иштирок этган боксчилар ичида айнан Ҳасанбой ҳафтанинг энг яхши боксчиси деб топилди, деб ёзмоқда Sof.uz.

Эслатиб ўтамиз, ушбу совринга Дўсматовдан ташқари қозоғистонлик ва колумбиялик боксчилар ҳам даъвогарлик қилгандилар.