Биласизми?

Туркия Ўзбекистонга пенсия тизимини ислоҳ қилишга ёрдам беради

Туркия Ўзбекистонга пенсия тизимини ислоҳ қилишга ёрдам беради. Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Дилшод Сатторовнинг Туркия ижтимоий ҳимоя раиси Жевдат Жейлан билан учрашувида бу борада келишувга эришилди.

"Ўзаро ҳамкорлик ва пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳини шакллантириш бўйича келишувга эришилди”, - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Ўзбекистонлик мутахассислар, шунингдек, Анқарадаги Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ўқув марказида (OECD) “яширин” иқтисодиётнинг давлат бюджети даромад қисмига таъсир кўрсатиши бўйича махсус курсда ҳам қатнашишди.

2018 йил давомида Молия вазирлигининг 600га яқин вакиллари ана шундай малака ошириш ва тажриба алмашиш курсларида иштирок этишларини режалаштирган.