Биласизми?

Tashkent City қурилиш майдонида юк машиналарини ювиш шохобчаси ўрнатилди

"Ўзбекистон 24" телеканали Tashkent City халқаро ишбилармонлар марказида олиб борилаётган қурилиш жараёнида экология нормаларига риоя қилиши ҳақида лавҳа тайёрлади.

Юк машиналари катта кўчага чиқаётганда атроф муҳитни ифлослантирмаслиги учун қурилиш майдончасида махсус автомобил ювиш шохобчаси ўрнатилди.

Ҳар бир қурилиш майдончасида кириш ва чиқиш қисмларида автошохобчалари ўрнатилган, унда ҳар бир чиқаётган юк транспорт воситалари ювилиб, тоза шаклда асосий йўлга чиқарилади. Бу қатъий назоратга олинган. Мойка шохобчаси ҳам қонун доирасида белгиланганидек, ер ости сувларидан фойдаланилади. 6 тонналик сув идишларимиздан иборат бўлган ер ости сувларидан фойдаланилади”, - деди  халқаро ишбиларомонлар маркази маъмурияти муҳандиси Шерзод Асадуллаев.

Бир вақтнинг ўзида учта юк машинани ювиш мумкин.

Ҳар бир машина устидаги қурилиш материаллари устига тенд ёпилган. Бу эса шаҳар кўчалари ортиқча чанг тўзондан кўтарилишидан асрайди.

Халқаро ишбилармонлар марказининг бошқармаси томонидан атроф муҳитни тозалигини сақлаш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган иккита махсус йўлни тозалайдиган машина ҳам олиб келинди.