Биласизми?

Швейцария Ўзбекистоннинг асосий экспорт бозори бўлиб қолди. У ерга олтин сотилмоқда

Марказий банк ҳисоботига кўра, Швейцария Ўзбекистоннинг асосий экспорт бозори бўлиб қолмоқда, деб ёзади Kun.uz.

Йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича унга мамлакат умумий экспортининг 31 фоизи тўғри келди. Таққослаш учун, Хитойга 18 фоиз, Россияга эса 16 фоиз тўғри келган.

Мамлакат Швейцарияга пулга чаққанда 1,5 млрд АҚШ долларилик маҳсулотлар сотди. Таққослаш учун, бу Осиёдаги барча мамлакатларга экспортдан (1,3 млрд доллар) кўпроқ ва МДҲнинг барча давлатларига экспорт ҳажмидан бироз камроқ (1,6 млрд доллар).

Ўзбекистоннинг Швейцарияга асосий экспорт маҳсулоти - қимматбаҳо металлар, хусусан, олтин бўлиб қолмоқда. Улар умумий ҳажмнинг 30 фоизига тенг бўлди.

«I чоракда ўртача нархлар бўйича ҳисобланган олтин сотиш ҳажми - 30 тонна, II чоракда - 6,6 тоннани ташкил қилди», - дейилади МБ ҳисоботида.

Биринчи чоракда олтиннинг жаҳон нархлари ўртача бир троя унцияси учун 1 330,7 долларни, иккинчи чоракда - 1 307,2 долларни ташкил этиб, 1,8 фоизга тушиб кетди.

Шунга кўра, агар жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон 1,2 млрд долларлик қимматбаҳо металларни (умумий ҳажмдан 44%) экспорт қилган бўлса, кейинги 3 ой ичида эса - фақат 310 млн долларлик (12,3%).

II чоракдаги пасайишларга қарамасдан, қимматбаҳо металлар бутун ярим йиллик якунлари бўйича мамлакат экспортининг асосий маҳсулоти бўлиб қолди - 1,5 млрд доллар. Бу Швецарияга амалга оширилган экспорт ҳажми билан баробар.