Биласизми?

Самарқанд вилояти ҳокимлиги 25 дан 50 ёшгача бўлган фуқароларни ишга таклиф қилмоқда

Самарқанд вилояти ҳокимлиги маъмурияти кадрлар захирасини танлов асосида шакллантиришга қарор қилди, бу ҳақда ҳокимликнинг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинади.

"Танловда чет тилларни пухта биладиган, бугунги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри тушуниб етган, бошқарув ва ташкилотчилик соҳасида тажриба орттирган, энг муҳими, ташаббускор фуқаролар қатнашишлари мумкин", - дейилади постда.

Номзодларнинг ёши 25-50 да этиб белгиланган.

Шунингдек, номзоднинг мутахассислиги, иш тажрибаси лавозимларга қўйилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.

Номзод томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига ишчанлик ва шахсий фазилатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотнома, тавсифнома, фикрнома, танлов ғолибларининг мукофотлар тўғрисидаги маълумотлар) ҳам киритилган.  Танлов август-сентябрь ойларида ўтказиб борилади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчилар пайшанба, жума ва шанба кунлари соат 10-00 дан 12-00 гача Самарқанд вилоят ҳокимлигига (Кўксарой майдони, 1-уй) мурожаат қилишлари мумкин.