Ўзбекистон Молия вазирлиги 2 май куни Тошкент ИЭСнинг пойтахт вилояти Қибрай тумани учун ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясига янги тарифни тасдиқлади. У 2018 йил 17 майдан кучга киради. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.
«Иссиқлик манбаи» корхонасидан ташқари, барча истеъмолчилар, жумладан улгуржи истеъмолчи-қайта тақсимловчилар учун иссиқ сув ва буғ учун янги тариф 1 Гкал учун 66888 сўм (жорий тариф — 62600 сўм) этиб белгиланди. «Иссиқлик манбаи» корхонаси учун тариф – 1 Гкал учун 63272 сўм (ҳозирги тариф – 57520 сўм).
2 майда тасдиқланган янги тарифлар кучга кириши муносабати билан 2017 йил 29 декабрдаги тарифлар ўз кучини йўқотади.