Янги олийгоҳлар ва хориж университетларнинг филиаллари, олий таълимга кўпроқ эркинлик бериш ваъдалари, шунингдек мактаб ва илмий тадқиқот институтларидаги ўзгаришлар – булар барча якунланаётган йилда амалга оширилди.
Спутник нашри Ўзбекистон республика таълим тизимидаги ўзгаришларни ўрганиб чиқди.
Янги университетлар
Ўтаётган йилда Ўзбекистонда қатор янги олийгоҳлар очилди. Эҳтимол, энг диққатга сазовор бўлгани - махсус журналистика университети очилишидир. Олийгоҳнинг раҳбарияти маълум қилишича, талабаларга таълим беришда Ҳиндистон, Туркия, Россия ва Жанубий Кореядан ҳамкасблар ёрдам беради.
Хориж олийгоҳларининг филиаллари очилишига ҳам бой йил бўлди: бир йил ичида Ўзбекистонда МИСиС ва Жанубий Кореянинг Пучон олийгоҳи филиаллари очилди.
Кейинги йилларда мамлакатда Бутунроссия кинематография давлат институти (ВГИК), Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО), Россия жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм давлат университетининг филиаллари очилади.
МГИМО филиали яқин вақтларда очилиши мумкин. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сўзларига кўра, барча дастлабки ишлар амалга оширилди, фақат университет низомига ўзгартириш киритиш қолди.
Ўзбекистонда ғарбий Европа университети филиаллари очилиши бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Франция ва Буюк Британия университетларининг филиаллари очилиши ҳақида бир неча марта хабар қилинди.
Олий таълимнинг юз йиллиги
Шу йилда Марказий Осиёда қадимий олийгоҳи – Мирзо Улуғбек номидаги Миллий Университет юз йиллик юбилейини нишонлади.
Бир неча ном ўзгартиришлардан кейин, бугун Мирзо Улуғбек номидаги миллий университет минтақада энг кучли олийгоҳлардан бири ҳисобланади.
Муваффақият учун буюртма
Мамлакатнинг инновацион ривожланиш Стратегиясида бу йил таълим тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида баёнот тўсатдан эълон қилинди.
Ўзбекистон дунёнинг топ-50 мамлакатлар рўйхатига киришига доир чора-тадбирларни кўзда тутадиган қонун таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича катта бўлимни ўз ичига олганди.
Муаллифларнинг фикрига кўра, мамлакатда вазиятни яхшилаш учун инсон капитали ривожига сармоя киритиш керак.
Бунинг учун ногирон болалар учун мактаблар очиш, барқарор ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани яратиш ва мактабларни педагог-дефектолог ва психологлар билан таъминлаш назарда тутади.
Олийгоҳларга ҳам кўпроқ эркинлик бериш режалаштирилган – илмий-педагогик эркинликдан маъмурий ва молиявий мустақилликкача.
Шу билан бирга, қонунда олийгоҳлар учун молиялаштиришни кўпайтириш ва хориж университетларнинг янги филиалларни очиш ҳақида алоҳида айтилган.
Ўтган йил ушбу йўналишда мунтазам равишда аниқ қадамлар қўйилаётганини кўрсатди.