Биласизми?

Ўзбекистон солиққа тортиш рейтинги бўйича дунёда нечанчи ўринда?

Ўзбекистон PwC ва Жаҳон банки ҳамкорлигида амалга оширилган “Paying Taxes 2019” тадқиқотлари натижаларига кўра (2019 йил солиққа тортиш рейтинги) 64-ўринни эгаллади. Мазкур маълумотлар PwC ва Жаҳон банкининг йиллик ҳисоботида келтирилган.

Келтирилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистонда умумий солиқ ставкаси 32,1% ташкил этади, бу эса компания даромадида солиқ, кирим ва тўловларининг солиштирма ҳажми саналади. Агар ушбу кўрсаткични бошқа юрисдикциялар билан солиштирса, улар Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича ўртадан паст саналади (32,8%), шунингдек Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари кўрсаткичидан ҳам паст саналади (40,2%).

Солиқ қонунчилигига мувофиқлик учун йиллик вақт ҳажми нисбатида Ўзбекистон кўрсаткичи (181 соатни) ташкил қилиб, у Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларига ён босади (162 соат), аммо шу билан бирга аксарият Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатларини ортда қолдиради (ҳудуд бўйича ўртача кўрсаткич — 220 соат).

Яна бир таққослама кўрсаткич бу йиллик солиқ тўлови бўлиб, ушбу кўрсаткич Ўзбекистон учун 10 та тўловни ташкил қилади. Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари учун ушбу кўрсаткич 16 та тўловни, Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари учун — 11 та тўлов. Ўртача жаҳон кўрсаткичи йиллик 24 та тўловни ташкил қилади.

Тадқиқотга кўра, дунёнинг 163 мамлакати ҚҚС (қўшимча қиймат солиғи) тизимини қўллайди. ҚҚСни қайтариш бўйича энг яхши кўрсаткич Европа Иттифоқи мамлакатларида, бу эса уларни Марказий Америка, Ўрта Шарқ ва Осиё-Тинч-океани ҳудудларидан ажратиб туради.

Марказий Осиё ва Шарқий Европа давлатлари етакчи учталигига Сербия — 91,1, Молдова — 90,8 ва Украина — 86 кирган бир вақтда, Ўзбекистон кўрсаткичи 100 дан 48,2 ташкил қилади.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари орасида Озарбайжон - 28, Россия – 53, Қозоғистон 56, Арманистон - 82, Тожикистон - 136, Қирғизистон эса 150 ўринни банд этган.