Ўзбекистонда йил бошидан буён 13 та янги жоме масжиди очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов маълум қилди, дея хабар беради Daryo.uz.
«Сурхондарё вилоятининг ўзида йил бошидан бери 7 та янги жоме масжиди ўз фаолиятини бошлади», — деди муфтий «Қозоғистон—Ўзбекистон: диний алоқаларининг янги босқичи» мавзусидаги халқаро анжуманда чиқиши чоғида.
Қайд этиш жоизки, охирги йил давомида Ўзбекистонда йўловчилар намоз ўқиши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида йўл бўйларида ҳам кичик масжидлар очилмоқда. Улардан бири Қамчиқ довонида иш бошлади.