Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz) орқали манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш давлат хизмати республика миқёсида ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси маълум қилди.
Январ ойида мазкур хизмат синов режимида Тошкент шаҳри учун ишга туширилганди.
Хизматдан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ягона идентификация тизими орқали (OneID) рўйхатдан ўтиш лозим. OneID тизими орқали рўйхатдан ўтиш чоғида аккаунтни тасдиқлаш талаб этилади.
Айтилишича, манзил-маълумот ахбороти уч кун ичида тақдим этилади. Хизматдан фойдаланиш бепул.