Биласизми?

Ўзбекистон Хитойга 5 минг тонна гилос етказиб беради

Хитой Халқ республикасида 27 апрел куни бўлиб ўтган тақдимот маросимида Ўзбекистон ва Хитой гилос етказиб бериш ҳақида келишиб олишди, деб хабар қилмоқда элчихона матбуот хизмати.

Ушбу ҳафтада “Ўзбекозиқовкатхолдинг” ХХРдаги Ўзбекистон  элчихонасида ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларни тақдим этди. Холдинг вакили Дилшод Муллабоев экологик тоза гилос етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳақида айтиб берди.

Кўргазма якунида хитойлик савдо корхоналари Ўзбекистондан UzAgro бренди остида 5 минг тонна голос сотиб олишга тайёр эканликларини билдиришди. Шунингдек, Хитой божхона хизматлари вакиллари билан ҳужжатларни соддалаштирилган тартибда расмийлаштиришга келишиб олинди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистондан олиб келинган қуритилган мевалар, қандолат маҳсулотлари ва ичимликлар ҳам тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекозиқовкатхолдинг” АЖ Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларни UzAgro бренди остида экспорт қилиш таклифи билан чиққан эди.