Биласизми?

Ўзбекистон - Корея муносабатлари: иқтисод, савдо-сотиқ ва таълим

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан ҳам биридир. 2015-йил якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 1,7 миллиард доллардан ошди. Айни пайтда Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида Жанубий Кореянинг муҳим савдо шеригидир, деб Sputniknews-uz.com ёзмоқда.

Дипломатия муносабатлари ўрнатилган 1992 йилдан буён ўтган давр оралиғида олий даражада 14 та учрашув бўлиб ўтди. Турли йўналишларда яқин стратегик шериклик ўрнатилди ва мустаҳкамланмоқда. Шу давр ичида ўзаро товаралмашуви 500 баробардан зиёдга кўпайди. Бугунги кунда Ўзбекистон Корея Республикасининг Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик савдо шериги ҳисобланади, мамлакатимиз эса Ўзбекистоннинг сармоявий шериклари рўйхатида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

2870832