Биласизми?

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Европа чемпионига ютқазди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Португалияда Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Учрашув Европанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Испаниянинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди – 4:0.

Манбада маълум қилишича, испанларга қарши ўйин Ўзбекистон учун Португалиядаги ўқув-йиғинининг сўнгги қисми эди. Вакилларимиз делегацияси 3 сентябрь куни Испаниянинг Сантьяго-де-Компостела шаҳрига йўл олади ва у ерда 3 кунлик йиғин ўтказилади. Шундан кейин Хосе Мария Мендез шогирдлари Жаҳон чемпионатининг финал қисмида иштирок этиш учун Колумбияга учиб кетишади.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "A" гуруҳида Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўртоқлик учрашуви

Испания – Ўзбекистон 4:0

Голлар: Фернандао (10), Адольфо Фернандес (25), Бебе (34), Лозано (39).