Биласизми?

Муносиб яшашнинг 10 қоидаси

Ҳаммага яшаш учун 24 соат берилади. Ҳаёт мана шу – бизга берилган лаҳзалар сарҳисоби. Тўғри, у қисқа. Аммо қадрига етиб, ўткинчи ҳаётнинг моҳиятини тушуниб оқилона яшалса, бу – бир марта ҳузурланиб яшаш учун етарли фурсат. Гарчи ҳаёт йиллар билан ўлчанса ҳам, биз умр деганда бахтли дақиқалар, гўзал хотираларни эслаймиз.

Айтишадику, бир кунлик умрда ҳам бир асрлик ҳаёт кечирса бўлади. Бунинг учун эса қуйидаги қоидалар ҳам ёрдам беради.

  1. 24 соатни фақат ўзингга сарфлама. Бошқалар учун қайғуриш, бошқаларга далда бўлиш ва бошқалар билан фикрлашишни канда қилмагин. Ҳаётингда маъно йўқлигини сезган кунинг атрофга боқ ва одамларга ёрдам қўлини чўз. Бу яхшилигинг яшашинг учун сабаб бўлади.

________________________________________

  1. Ҳаёт сиз учун нимани англатишини аниқла. Ўзингизнинг ҳаётдаги сўнгги йилларингизда тасаввур қилинг. Бу – ҳаёт! Ва сиз ўша маҳалда ўтган умрингизни қандай тасаввур қилиб, нима деб изоҳлаган бўлар эдингиз? Ҳаёт – гўзаллик, муҳаббат, жўшқинлик, яратувчанлик ва қизиқувчанлик мужассам бўлган муқаддас ибодатхонадир. Ибодат эса – эзгу амал ва эзгу фикрни англатади.

________________________________________

  1. Келажакда яшашни бас қил. "Бир куни", "вақтим ёки имконим бўлганида" деган режалар кўпайиб кетса, бир зумга тўхтанг ва ўзингиздан "нимага ҳозир ёки бугун эмас?" деб сўранг. Ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун қисқалик қилишини ҳис этинг. Ҳар куни сизга тириклигингизни эслатадиган бирор иш қилинг.

________________________________________

  1. Кўпроқ бахтиёр ва самимий одамлар даврасида бўл. Улар ҳаётни бошқаларга қараганда яхшироқ ҳис қилганлари учун ҳам, уни ёрқинроқ кўрадилар. Сиз ҳам улардан ижобийликни ўрганинг. Унутманг, йўқотилган вақт – биз яшай олмаган дақиқалардир.

________________________________________

  1. Дардга матонатли бўл. Оғриқ ва қайғулар умримизнинг кунларини ўғирлайди холос. Ҳаёт сизга лимон отганида, сиз ундан лимонад тайёрланг. Айтишадику, синовларга сени кучсиз қилишларига йўл қўйма. Акс ҳолда, ҳаммасини яна бошидан бошлашга тўғри келади.

________________________________________

  1. Шуурингга диққат қил. Шунда ундаги истаклар сўзга айланадилар. Сўзларингга диққат қил – улар ҳаракатга айланишади. Ҳаракатга эргашсанг – у одатга айланади. Одатларга диққат қил, шунда фазилат шаклланади. Фазилат эса – сенинг тақдирингдир.

________________________________________

  1. Одамларни кечир ва уларни сев. Инсон тирик мавжудотлар орасида кучли қувват манбаига эга жонзот. Бу қувватни у маънавий илдизлардан олади. Бунинг йўли эса шошиб чиқарилган хато хулосаларни рад қилиш. Кимнидир ёмон кўриш, кимдандир нафратланиш, бу – бизни охир-оқибат душманидан қўрққан, ҳимояга муҳтож одамга айлантириб қўяди. Ҳимоя эса яшаш эмас, яшашдан қочиш дегани.

________________________________________

  1. Ўз-ўзингга ҳаёт сабоғини беришга одатлан. Яшаш – мунтазам қилинган хатоларнинг хулосаси. Модомики, хулоса йўқ экан, яшаб ҳам бўлмайди. Боши деворга тегиб ҳам сабоқ чиқармаётган эркак эса чиндан-да қашшоқ ва бахтсизликка муносиб.

________________________________________

  1. Таваккал қилишга одатлан. Бу – ўзини ҳаётнинг энг яхшисига муносиб кўриш дегани. Ҳаёт ишора ва белгилар ёрдамида бизга доимо “Кел, ичкарироқ кир!” дейди. Аммо кўпинча биз унинг суратини оламизда, сўнг қўрқиб орқага тисариламиз.

________________________________________

  1. Ҳар дақиқа сенга азиз инсонларни қадрла ва ҳимоя қил. Иш, бу – ҳаёт дегани эмас. Ота-она, дўстларинг учун ҳам яша. Айниқса, ота-онангни азиз билиб, хизматларини қил. Шекспир айтганидек, ота-онанинг овози – Яратганнинг овози. Фарзанд учун улар жаннат йўлбошловчиларидир.

Муносиб ва бахтиёр умр барчамизга насиб қилсин!