Биласизми?

Малайзиянинг Serba Dinamik нефть-газ компанияси Ўзбекистонда завод ва технопарк қурмоқчи

Малайзиянинг Serba Dinamik компанияси Ўзбекистонга 80 миллион доллар киритмоқчи, деб ёзади Daryo.uz.

Компания вице-президенти Палендран Палачандран Ўзбекистонда «Каустик сода ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш» ва «Нефть ва газ турбиналарини таъмирлаш бўйича техник парк яратиш» инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш режалаштириб қўйилганини маълум қилди. Компаниянинг бошланғич ҳиссаси 80 миллион долларни ташкил қилади.

«Биз Ўзбекистонни инвестиция киритиш учун ишончли мамлакат сифатида кўриб чиқяпмиз. Serba Dinamik нефть-газ компанияси йилига 30 минг тонна калий ва каустик сода ишлаб чиқарадиган заводни қуриш ҳамда нефть ва газ турбиналарини таъмирлаш бўйича техник паркни барпо этиш лойиҳаларини амалга оширмоқчи», — деди Палачандран.

Унинг сўзларига кўра, компания Ўзбекистонни қўшни мамлакатларга, шунингдек, Эрон ва Ироққа чиқиш мумкин бўлган минтақавий хабга айлантиришни режалаштирмоқда. Биринчи завод қурилиши 2019 йилнинг биринчи чорагига режалаштирилган.