Эркаклар либосига оид бу саволнинг жавоби кўпчиликни қизиқтиради. Агар камзулча бир хил мато ва рангда бўлса бир нави, аммо олди ва орқаси бошқа матодан тикилган бўлса-чи?
Ҳақли савол. Кўплаб камзулларнинг олди ва орқаси (астари эмас) алоҳида материаллардан. Одатда сатиндан, вискоза ва купро материалларидан, арзонлари полиэстердан бўлади. Камзул сирти силлиқ ва товланиб туради. Ҳақиқатан, бу хил камзулларни даставвал, фақат костюм билан бирга кийишган. Силлиқ матонинг афзаллиги костюмнинг танага ишқаланишини камайтириб туришидир.
Учлик (тройка) русумга кирган даврда эркаклар пиджакни фақат уйдагина ечишган. Аммо ҳозир бу урф эскирди, шунинг учун бемалол камзулнинг ўзини костюмсиз кийиб юрсангиз бўлади. Айниқса, тантана ва кечаларда оқ кўйлак ва камзул йигитларга ярашиб туради.
yepman.ru сайти асосида тайёрланди